Ҳаёт
Қаёққа қочишни билмайди гоҳо,
Қаёққа қочишни билмайди гоҳо,Ичидан еб келар бир қайғу ногоҳ.Керилиб юргани қийнайди уни,Берилиб юргани қийнайди уни.Ичган сувларидан хижолат тортар,Кечган ўйларидан андуҳи ортар.Оёқ чўзганидан уялади у,Дунё кезганидан уялади у.Икки сабаб ила ҳоли ушбудир,Дилга инсоф тилаб ҳоли ушбудир:Бири шулки, уни кўмди неъматлар,Ёмғир каби ёғди турфа зийнатлар.Лек шукур қилолмай шарманда бу қул,Ҳатто фикр этолмай йиғлаб турар ул.Яна бир сабаб бор уялмоғига,Ғам чекиб юраги қийналмоғига —Қандай қилиб севдим дея Худони,Тарк этолмаслик мумкин дунёни?!Ёр қошига бормай ҳижронлар ароКўниб яшайсанми, эй юзи қаро?!Ёрим Худо дея айтаркан аммоЁлғончи ошиқдек бўлиб доимоҲатто яшашдан ҳам уялар беҳад,Ёри буюргандек яшолмай, ҳайҳот.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.