Севги
Билдириб севасанми, билдирмай севасанми,
Билдириб севасанми, билдирмай севасанми,Рашкдан ёнасанми, севгингдан тонасанми;Изҳор-ла келасанми, озор-ла еласанми,Барчаси кун каби равшан, оқ-ойдин тун каби равшан,Висолинг муродимдир, нигоҳинг кушодимдир.Билурман хаёлингда, жавоб-у саволингда,Юрсанг ҳам узоқларда, сузсанг ҳам қирғоқларда,Ётсанг-да кўзни юммай, тортсанг-да оҳни тинмай,Зулмдан айласанг фарёд, сўзимдан қалбинг обод,Севгинг қанчалар создир, покиза-ю мумтоздир.Оташда куймай дея, ҳаддан кўп суймай дея,Рақиблар даврасида, ошиқлар теграсида,Кулсам кимгадир агар йиғлагинг келиб магар,Сўзласам тилларимни, қучсам бу қўллариммиКесмоқ ҳам истагайсан, кетмоқ ҳам истагайсан.Кетмоққа имконинг йўқ, қолмоққа дармонинг йўқ,Қандай ҳам гўзалдир бу, қандай ҳам ёруғ ёғду,Пок ишқдан қийматлироқ, ҳижрондан миннатлироқ,Бирор неъмат бормикин, улуғ ҳиммат бормикин?Худодан сўрганим шу, энг нурли кўрганим шу —Муҳаббатдан айирма, муҳаббатдан айирма!Муҳаббатсиз бу ҳаёт яхши ишми, хайрми?Ўлмоқ сари йўл юрсам, ишқсиз сафар сайрми?!
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.