Тил

Ҳикмат

Кўкламнинг дайдифеъл шамоли каби

Кўкламнинг дайдифеъл шамоли кабиҲар эшик, тирқишга уриб кўр бошинг.Соқовнинг тилдаги саволи кабиБулутлар ортидан чиқмас қуёшинг.Дунё қўлимда деб сурасан хаёл,Тийиқсиз югурар тилингдан сўзинг.Ғофилсан, аслида шундай эрур ҳол:Дунёнинг қўлида тутқунсан ўзинг.Нафсинг бўйин эгмас, насиҳат олмас,Эрта-кеч тўқийди ҳийла тузоғин.Ўзини яхши деб кўрсатиб толмас,Яқин тасбит этиб манзил узоғин.Кимдир кўзгу тутса, юзингга ногоҳ,Шайдирсан қўлини синдирмоққа сен.Ва нафсим айтгани бўлсин деб бажо,Шайтонни шерик деб кўндирмоқдасен.Аммо ниқоб кийиб турқингга рангин,Ҳеч айбу нуқсонинг олмагайсан тан.Бут қилиб кибрнинг тоғ каби сангин,Юкинишдан сира тўхтамайдурсан.Тобора қуюқдир бошда хатаринг,Ёд билиб фарангу арабийни сен,Пешонангга битган бўлса қадаринг,Учратсанг пир каби мураббийни сен,Бир қуёш топибсан, субҳаналлоҳ,Оламнинг зулматин поймоли учун.Энди ҳузуридан тилангин паноҳ,Кибрнинг заволу, дил камоли учун.Аммо бойлаб яна бўйнингга сиртмоқ,Шайтоннинг қўлига тутқаздинг, ҳайҳот.Зўрман деб ҳаммага йиртгайсан томоқ,Ҳолбуки, ичингда фарёду фарёд...Акром МАЛИК

3 770марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.