Ватан
ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ МАНЗУМАСИ
Ҳамд2НаътХудонинг амрини бажариб ўтмоқЕр юзин ҳоқони бўлгандан яхши.Ўп дея заминга юзингни тутмоқТожу тахт бағрида ўлгандан яхши.Чунки бу суннати Расулуллоҳдир,Унинг суннатида мутлақ йўқ нуқсон.Ўн тўрт аср бунга холис гувоҳдир –Азиздир суннатга эргашган инсон.Машаққатли давр, зулм замони –Маккада мўминлар қон ютар эди.Энг арзон матоҳдек мусулмон жониИймон инсонларни қўрқитар эди.Йиғилди Макканинг зодагонлари,Қилдилар бошлари қотиб машварат:“Не қилсак, Муҳаммад нотавонлариДинидан юз буриб чеккайдир ҳасрат?!Илоннинг бошини эзмоқ хўб ишдир,Булоқнинг кўзини ёполсак, қани.Муҳаммаднинг сўзи қандай хонишдир,Унинг ҳам тилини тополсак, қани!Сўраб кўрайлик-чи не истагай у,Балки бой бўлмоққа ҳаваси бордир?!Тиллою кумушни гар қилса орзу,Берайлик, шу билан тинч бўлсин, ахир.Эркакнинг севинчи аёлдир албат,Гўзал жононалар – жоннинг ҳузури.Агар сулувларни хоҳлар Муҳаммад,Берайликки, топсин кўнгил сурурин.Бойлигу, чўрилар етмаса агар,Агар талаб қилса тожу тахт, давлат.Ваҳий деб динини тутмаса агар,Подшоҳ бўлсин, тахтга чиқсин, марҳамат!Унга итоатга эгилгай шаксиз,Арабларнинг асли – қурайший эллар.Фақат бизга ваҳий, тавҳид кераксиз,Шундан воз кечса, бас, ҳар неки тилар!Барчасин қилгаймиз унга муҳайё –Топгай шону шуҳрат, қудрату қувват.Сўзимиз сўз эрур – бузилмас асло,Динидан шу онда воз кечсин фақат!”Бундай таклифларга Расули ХудоҲатто раъйларини этмай овораКеча-кундуз бўлиб роҳатдан жудо,Ҳақнинг дини учун излади чора.Яъни Ҳаққа қуллик олдида, эй жон,Олам султонлиги тенгмидир, ажиб?!Бундан ортиқ толе борми, эй инсон,Ҳақ севгиси сенга гар этса насиб!Эй Ҳабиби Худо, аё Пайғамбар,Хулосатул олам, хотамун набий!Сизга ишқ-ла тобе бўлса ким агар,Дунё эмас ҳаргиз унинг матлаби!Сиз раҳмати Раҳмон, нури ҳидоят,Қоронғу йўлларни ёритган қуёш.Сиз бутун оламга Ҳақдан иноят,Мулуку малакут Сизгадир муҳтож.Шоҳлар, ҳатто минг йил ўтирсин тахтда,Тож кийиб минг йиллар давлат сўрасин.Аммо Сизсиз қолган давронлар сохта,Қуртлар еб битиргай бек-у тўрасин.Чун Сизга кўрсатди эҳтироминиХудди қуллар каби бош эгиб Темур.Ҳар қайда юбориб ўз саломини,Асли, соянгизда кечирди умр.Яъни суннатингиз айлади барпо,Сўзингизни билди ҳамиша баланд.Шул сабаб пойида титради дунё,Шул боис юксалди кекса Самарқанд.Ҳамиша бошига қўймиш, ё Расул,Аҳли сиёдатнинг пок авлодини.Шунинг-чун Худованд айлади қабул,Сўнги дам ётганда Темур додини.Яъни орзу қилди соҳибқирон зотБошин қўйиб ётса – бу Ҳақдан ато,Пайғамбар авлоди – Саййид БаракотОёғи остига қабрида, ҳатто.Ҳар қанча мадҳингиз қилсак, эрур оз,Қани, йўлингизда юролсак мудом!Энг аввало, Сизга ҳар дам етсин, бозОлу асҳобга минг саловат, салом!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.