Ҳикмат
Бир навқирон йигит ориф зот сари
Бир навқирон йигит ориф зот сариБориб бошин эгди қилиб эҳтиром.Деди: “Эй маърифат боғин сарвари,Менга баён айланг, олими киром!Бир насиҳат қилинг, ёдимда қолсин,Бир умр бўлмасин дилдан фаромуш.Сўзингиз нур бўлиб, зулмат йўқолсин,Йўлда хатоларни айлайин хомуш!”Сокин назар қилди муршиди комил:“Оловдай ёнгансан, ҳароратинг чўҳ.Маҳрур туйғуларга эмишсан ҳомил,Ичда эҳтиросдан бўлак ниманг йўқ.Уч сўз айтай сенга, унутма асло,Уч сўздан очилгай файз дарвозаси.Энг аввал ниятни пок тут доимо,Пок ният макони – дилнинг тозаси.Ният бузилса гар, ҳаёт бузилгай,Ҳаётинг бузилса, дунёйинг барбод.Ғаму қайғуларинг узоқ чўзилгай,Ўтгайсан бир бино қилолмай бунёд.Иккинчи сўз шулки, бўлма дилозор,Тилу қўлинг билан қилмагил зулм.Талотумга тўла дунёдир бозор,Бозордан чиққайсан чақирса, ўлим.Ёшлик – умр ярми, билмагил ўйин!Ярим умр айласанг дилларни вайрон –Тузай деб бузганинг кўнгиллар уйинҚолган ярим умринг ўтгайсан сарсон.Учинчи сўз шулки, сокин, оғир бўл,Сўзу қарорларда шошма, ҳовлиқма.Азоб етса, кутгил, бахт келса, сир бўл,Бир он вазминликнинг измидан чиқма.Кимдир чопиб ўтса, югурма сен ҳам,Қадаминг тезлатма ва секинлатма.Кимдир манзилида айласа байрам,Ҳасад қадаҳидан зарра ҳам тотма!Шунчаки, ҳар ишнинг вақти бор, билгил,Бор бўлгани каби ҳар жойнинг сўзи.Фаҳму фаросатни машъала қилгил,Токи кўриб турсин кўнгилнинг кўзи.Шошмагил, кўтаргай бир куни ХудоСенга ёпиқ турган пардаларни ҳам.Шошиб неъматлардан бўлгайсан жудо,Шошиб топганингдир йўқотиш, алам”.Улуғ зот нуридан кўзи қамашиб,Туриб таъзим этди покдомон йигит.Унинг ҳам танидан нур чиқди тошиб,Зотан, қалбга кирди дурдек уч ўгит.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.