Севги
Сени менга кимдир ёмон деса гар,
Сени менга кимдир ёмон деса гар,Ўзини ёмон деб биламан, ёрим.Сен ҳақингда кимдир айтса шумхабар,Жонини суғуриб оламан, ёрим.Сенга нисбат берса кичик ё катта,Оғир ё енгилдир бирор гуноҳни!..Абадий юз буриб ундан, албатта,Ҳатто тингламасман юзта гувоҳни.Чунки мен учун сен севгилидирсан,Хушдир севилганнинг ҳар битта иши.Поклик гулзорининг пок гулидирсан,Бунга шубҳа қилгай нопок ҳар киши!Чунки маъшуқидан гумон қилган зотҚип-қизил каззобдир севги бобида.Севганин таҳқирлар кўмганда, ҳайҳот,Жим турган пасткашдир нафс гирдобида.Ҳар қилган ишидан озуқ еб борарҲар кимнинг фаҳмию, фаросат, ақли.Шул боис, ҳаммани ўзидек кўрарОламда пок, нопок ишларнинг аҳли.Сенга таъна қилган касларнинг ўзиСенга бўҳтон қилган ишларга дохил.Сени нурдек кўрар қалбимнинг кўзи,Аммо буни кўрмас донишу оқил.Севгимни пок тутсам, йўқдир ҳасратим,Зотан, ишқи софни қабул этгай Ҳақ.Аминман, пок ишқим ҳаққи ҳурматиСени поклайверар Худойим мутлақ.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.