Тил

Умр одамнинг қўлидан маҳкам тутиб кетиб бормоқда. Инсон ёш боладек унга эргашишга маҳкум. Лекин вазиятни…

Умр одамнинг қўлидан маҳкам тутиб кетиб бормоқда. Инсон ёш боладек унга эргашишга маҳкум. Лекин вазиятни… — расм

Умр одамнинг қўлидан маҳкам тутиб кетиб бормоқда. Инсон ёш боладек унга эргашишга маҳкум. Лекин вазиятни бироз фожиали тасвирласак, бундай манзара кўринади – умр инсон бўйнига занжир солиб судрамоқда.

Балки кўтаринки расм чизсак-чи – инсон умрнинг олдига тушиб ўйноқлаб югуриб кетмоқда. Яна ҳам баландга чиқайлик – инсон умрни ўзи етаклаб олган. Умр – инсонга вақтнинг бир бўлагидан юлиб берилган парчаси эмасми? Ҳамманинг умри улкан вақтдан парча-парча қилиб кесиб олинганми шунда? Ёки у вақт дарёсидан ўлчаб берилган сувми? Ҳамма уни ичадими? Ҳамманинг қўлида идиш – идишга вақт суви қуйилган, ичиб-ичиб тугатамиз.

Бу сувни нима кир қилади? Адоватми? Ҳасадми? Жаҳолатми? Разолатми? Шунга ўхшаган ҳаммаси кир қилади. Шунда биз лойқа сув ичаётган бўламиз-да! Инсоннинг танаси ичида руҳи яшайди. Тананинг бирор жойидан кичик тешик очилса, руҳ ўша ердан чиқиб кетиши мумкин. Пуфакка қамалган ҳаво кичик тешикдан тезда чиқиб кетган каби руҳ ҳам жисмдаги кичик тешикдан чиқади.

Агар шу жой тезда даволанмаса, ямаб қўйилмаса, руҳ ана шу тешик атрофида қийналади. Чунки руҳнинг вужуддан чиқиши жуда оғриқлик кечаркан.

Ким биландир мулоқотга киришсак, аслида, унинг руҳи ила мулоқот қиламиз. Кимнидир унута олмасак, унинг руҳини унута олмаймиз. Жисм узоқ кетса, руҳ бу қафасда кетди, сенинг қафасдаги руҳинг эса ўзи севганга ета олмай питирлаб, қафас панжарасига ўзини қуш каби уради.

Биз руҳимизга умр деб аталаган сувни адоват ва ҳасад, ҳирс ва шаҳват билан кирлаб ичирсак, унинг аҳволи нима бўлишини тасаввур этинг. Оғир ва лоҳаслигимиз, ҳолсиз ва тушкунлигимиз руҳимизнинг хасталигидандир.

Биз уни заҳар ичириб шу аҳволга солдик. Уни тозалаш учун зикр дорисини ичайлик. Тинимсиз зикр дорисини ичайлик.

Одам руҳини ақли ва солиҳ амали ила ҳимоя этмаса, уни шайтон занжирлаб олади, нафс эгаллайди. Бир томондан нафс, бир томондан шайтон занжир урган руҳ абгор ҳолда инграйди. Жисм нима қилаётганидан бехабар нима қилса, қилаверади. Нима деса, деяверади.

Бир-биримизга раҳм қилмасак, Аллоҳнинг раҳматида умид қилганимиз беҳуда. Бир-биримизни кечирмасак, Худо мени кечиради деб ўйлаш фойдасиз.

Бир-биримизга ёрдам бермасак, Худодан ёрдам кутган билан натижа бўлмайди.

Худони севаман деган у яратган нарсаларни севмаса, севгидан маҳрум қолади.

Худо дўстларини дўст тутмаган Худонинг дўстлигини топмайди.

Раҳмат истаган, раҳмат кўрсатиши, афв истаган афв этиши, ёрдам хоҳлаган ёрдам бериши ва севги истаган севиши, дўстлик орзу қилган дўст бўла олиши шартдир.

Шунда умр суви тоза бўлиб, уни ичсак, заҳарланмаймиз. Валлоҳу аълам.

Акром МАЛИК

2 410марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Барқарор ва беқарор

    Бир савол ўртага чиқиб қолди: беқарор одамнинг сифатлари қандай бўлади? Тажрибадан келиб чиқиб айтилдики, беқарор одам вазиятни тўлиқ ҳисобга олмай қарор қилади. Сўнг тезда у…

    2 дақиқа

    ЎН ОЛТИНЧИ БОБ

    АЖРАШИШ Бу бобда қалам суриш oson кечмади. Чунки масала жуда нозик. Рисолани ёзишдан мақсадимиз ажрашишларнинг олдини олиш ва оила мустаҳкамлигига эришишдир. Шу сабабли ажрашиш…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.