Тил

Ozod inson falsafasi

ОЗОД ИНСОН ФАЛСАФАСИ

ОЗОД ИНСОН ФАЛСАФАСИ — расм

ОЗОД ИНСОН ФАЛСАФАСИ

Киришсўз

Қўлига қалам берилган одам жамиятдаги саволларга жавоб излайдиган одамдир. Бошқаларни қийнаб турган масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланади. Шу маънода у мутафаккир дейилади. Ҳар бир қаламкаш мутафаккир бўлишга мажбур.

Биз ёзишга киришаётган навбатдаги рисола илмий тадқиқот ёки бадиий асар эмас, публитсистика ёки сентиментал битиклар ҳам эмас. У кимгадир нафрат сочишни ё кимгадир меҳр сотишни режа қилмайди. Бу асар шу кеча-кундузда мана шу шакл ва мана шу сувратда туғилиши лозим эди. Чунки бу асарга кеча эҳтиёж сезилмаган бўлса, ажаб эмас. Ёзилиши кечикса, балки долзарблиги қолмас. Ҳар ҳолда, бугун мазкур мавзуда ёзишга муаллиф бир мажбурият ҳис этди.

Худодан ёрдам сўраб, уни тезда якунлашни орзу қилади.

Китобнинг мавзуси бугунги кун одамларнинг хаёллари, орзулари, яшаш тарзлари, фикрлари, қайсидир маънода, эътиқодларининг тавсифи, таҳлилидан иборатдир.

Китоб одамларни озод бўлиб яшашга даъват қилади. Шубҳасиз, бу даъватнинг энг мумтозларидан бири Азизиддин Насафийнинг “Комил инсон китоби” эди. Кейинчалик Ғарбда ҳам одамни турли исканжалардан озод қилишга уринишлар бўлди. Лекин ҳамон мақсад ушалмагандек – Ғарб моделлаштирган одамлар озод бўламиз деб тушкунлик, зерикарли кайф-у сафо ҳамда тийиқсизликка асир тушгандек. Бу зиндонга ҳаммани тортишни исташаётгандек.

Китоб кўпроқ ўзбек жамиятидаги бугунги фикрий жараёнларга диққат қаратади. Имкон қадар барча қатламларни қамраб олиш мақсад қилинган. Бу иложсиз бўлса, энг кўп таъсир ўтаказаётган фикрларга диққат қаратилади.

Тавсиф жараёнида муайян шахслар ёки гуруҳлар зикр этилмаслиги мумкин. Бу, шунчаки, муаллифнинг танлови.

Китоб ёши катталарга қизиқарли туюладими, йўқми, номаълум, лекин кўпроқ ёшларни фикрлашга жалб этиш йўлида қоғозга тушмоқда. Китоб муайян мафкура ёки қарашни сингдириш йўлидан бормайди.

Балки ҳар бир ақл эгасини жараёнлар дарёсида оқиб кетмасликка чақиради; ҳодисалар ботқоғига чўкмасликка даъват этади, биз қаердамиз, нималар қиляпмиз, қаёққа кетяпмиз деган масалани икир-чикиригача муҳокамага тортади. Муҳокамадан ҳеч ким четда қолмаслиги эҳтимоли катта. Муҳокамада муаллифдан тарафкашлик кутманг. Муаллиф адолат ва ҳақгўйлик тарафида туришга кучини сарфлайди.

Китоб милодий ХХ аср охиридан бошлаб ХХИ асрнинг 26-йилига қадар бўлган вақтда кўпроқ юртимиздаги фикрий эврилишларни марказга олиб чиқади. Бугунги тала-тўп ва тезкорликнинг туб сабабларини кўтаради. Руҳ ва ақлнинг қандай ўғирланиб, шаҳват ва нафснинг, жаҳолат ва разолатнинг қандай музаффар бўлаётганидан сўз юритади.

Фикримизча, ёутубеда кейинги беш йилда урчиган сафсатабозликларни ҳисобга олмаса, бу бобда тизимли таҳлил мавжуд эмас. Китоб ҳақида эса ҳали гап бўлишим мумкин эмас. Чунки барча таҳлиллар сиёсий йўналишда бўлгани учун кутилган мақсад – қаёққа кетяпмиз ва нималар билан бандмиз деган саволнинг жавоби очиқ қолаверади.

Киришсўзимизнинг охирги сатрлари хусусийлашиб қолди. Демак, китобнинг айрим ўринларида муаллифнинг шахсий мулоҳазалари ҳам кўриниб қоларкан, буни ҳам ҳисобга олиб ўқийсиз деган умиддамиз. Ҳозирча мундарижамизда бугунги кун баҳслари, маънавий-фикрий контекст, ғарб билан интегратсиялашув, тараққиёт шиддати, кишилар руҳияти илк мавзу бўлса, кейин инсонни ушлаб турган исканжалар ҳақида сўз юритсак керак.

Ҳеч қачон ҳамма сўзимиз тўғри бўлмайди, хато ифодалардан ҳам тўғри ва ҳақ мазмунни англашингиздан умидвормиз.

Дуоларингизга муҳтожмиз, tavfiq Аллоҳдан.

Ҳурмат билан Акром Малик.

Чоршанба оқшоми, 16-сентябр, 2026-йил, 21:43. Тошкент шаҳри.

2 180марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    АДОҚ

    Ушбу "Мумтоз оила" номли битикнинг адоғига бизни етказган Тангримизга ҳамд-у санолар бўлсин! Чин дилдан орзуйим шуки, ҳар бир сўзимни элим ўқиб, уқишини ва тушунишини истайман. Шу…

    2 дақиқаMumtoz oila

    ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ

    ҲАММАГА ЗАРУР НАСИҲАТЛАР Одам ҳайвон эмас. Барибир, ҳайвон эмас. Унинг руҳи ва ҳайвоннинг руҳида фарқ бор. Ҳайвон шаҳвати ҳамда ваҳшийлигига эргашади. Инсон ақли ва қалбига…

    3 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.