Тил

Mumtoz oila

Саккизинчи боб

Саккизинчи боб — расм

Саккизинчи боб

ҚАЙИНЮРТ

Иккинчи фасл

Қайнота

Қайнота келинлар билан деярли мулоқот қилмайди. Унинг мақоми жуда баланд бўлгани сабабли у ва келинлар орасида парда бор. Бу парда ҳеч қачон кўтарилиши, бу пардага ҳеч қачон захмай етиши мумкин эмас. Қайнота оилада энг ҳайбатли инсондир. Унинг сўзи тоғдек оғир. Унинг қарашлари, унинг борлиги, унинг овози барча низоларни бостиради; унинг ҳукми ҳамма томонидан сўзсиз қабул қилинади. Бу даражага эришиш учун қайнотанинг обрўсига зид гап бўлиши мумкин эмас. Қайнота ҳамиша босиқ ва сокин юради. Кўп вақтини ибодатга ва фойдали ишга сарфлайди. Ҳеч қачон кераксиз ишлар билан машғул бўлмайди. Келинлар қайнотани асло ноқулай ҳолда кўришлари, ундан кераксиз сўзларни эшитишлари мумкин эмас. Қайнота ҳаммани тинглайди. Унинг олдида ҳамма ўйлаб, сўзларини саралаб гапиради. Сўнг қайнота битта гапиради – ҳамма унга итоат қилади. Қайнота нимтабассумли, виқорли, жазолашда шошмайдиган, шафқатда меъёрни биладиган, ўз қадри ва салобатига мос ҳаракат қиладиган одамдир. У масжидга ҳар жамоат намози учун чиқса афзал. Қайнота – уйнинг меҳвари, уйнинг устуни. Унга қараб ҳамма ўзини тўғирлайди, унга қараб режалар тузилади ва йўналишлар аниқланади. Қайнота келинлар ҳимоячисидир. Қайнонанинг шикоятларини эшитаркан, уни кенгфеъл бўлишга, сабрга, шукурга чақиради; муҳим масала ва муаммоларни ҳеч қачон кичиклар олдида ҳал қилмайди. Ҳеч бир келинига қаттиқ гапирмайди, эркаламайди, балки яхши гапириб қўяди. Қайноталар ўз вазифасини тўғри бажарса, қайнонанинг хато ишларига йўл қўймаса, хато содир бўлган тақдирда ҳам адолат ва қатъият ила уни тузатса, доимо келин тарафда турса, айни пайтда, келиндан нуқсон кўринса, буни ўзи эмас, кампири ёки ўғли орқали билдирса, оила осойишта ва мустаҳкам бўлади. Қайнота келинлардан ранжиса, буни билдирмаслиги, сукут сақлаши ва ранжиганлиги сабабли келиндан ўзини яна узоқ тутиши унга ярашади. Шунда келин фаросати билан хатосини ўзи топиб, тузатишга уринади. Қайнота ҳеч қачон келинлар билан бир дастурхонда ўтирмайди, бу унинг мақомига зиддир. Қайнота ўғиллар ва неваралар билан алоҳида ўтиради. Бугун келинлар қайнотасини ўртоқдек кўришлари, улар билан ўпишиб сўрашишлари ва бошқа адабсиз, ортиқча ҳаракатлар мумтоз оила низомига зиддир ва бунинг натижасида, қайнота оиладаги вазифасини тўғри бажариш ҳаққидан, имконидан айрилиб қолади. Бунга йўл қўймаслик лозим.

Акром МАЛИК

1 720марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Узоқни кўра билиш учун тартибли ва тиниқ фикрлаш талаб этилади. Шунчаки, бир савол бериш лозим: “Бу ишимнинг…

    Мақсад иккига бўлинади: мақсадларнинг мақсади ҳамда унга етказувчи мақсадлар. Мақсадларнинг мақсади ғояларнинг ғояси демакдир. Буни аниқроқ тушуниш учун бундай мисол келтирсак…

    2 дақиқа

    САККИЗИНЧИ БОБ

    ҚАЙИНЮРТ Биринчи фасл Умумий масалалар Совет даврида эски қадриятларни чил-парчин қилиш учун тизимли ва мақсадли ишлар олиб борилди. Энг биринчи нишон оила эди. Оила пароканда…

    5 дақиқаMumtoz oila

    Инсон ҳаётида сўз ўта аҳамиятлидир. Ютган одамларнинг ҳар бири сўзига эътиборли бўлганлардир. Ютқазганларнинг…

    Сўзлашнинг айрим қоидаларини зикр қиламиз. Биринчидан, киши билган нарсаси ҳақида сўзламоғи матлуб. Билмагани ҳақида айтиш одамнинг обрўсини туширади. Иккинчидан, киши билган…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.