Тил

Иймон

Бир мўмин ҳаётнинг чангалзорида

Бир мўмин ҳаётнинг чангалзоридаУзоқ вақт адашиб, юрди улоқиб.Қўрқиб мусибатнинг ғам, озоридан,Шодлик шарбатидан ичди ютоқиб.Кўрдики, мусибат эмас абадий,Қувонч қадаҳининг таги тахирдир.Ҳар не боғу бўстон яшнаган жойнингНиқоби – япроғу, асли тақирдир.Фикр этиб ўзининг нуқсони учунНафсининг иллатин билди зўр сабаб.Бир валий қошига, жазм этди бир кун,Боргай ўз дардига бир илож сўраб.Эгилиб устоднинг қошида беҳол,Сўйлади тилига келган каломни:“Сизга айтсам, менда бор кичик савол,Илмидан бохабар айланг авомни.Нафс қандай хилқатдир, нечун у ёмон?Нечун қилмоқ керак уни маломат?!Нафсга мансуб эмиш ҳар неки туғён,Имкон йўқми ундан қолмоқ саломат?!”Кўзин ердан олмай устоди комил,Сойилга дафъатан айлади хитоб:“Савол кичик эмас, эй толиб, алҳол,Сени босиб қўйган аччиқ изтироб.Йиғиб келсанг агар нафснинг сифатин,Икки адад бўлгай ҳаммаси охир.Нафсга ҳавола эт ҳар иш нисбатин,Шу икки синфдан чиқмагай, ахир.Нафснинг бир сифати – очкўз эрур у,Тўймоқ нелигини билмаган ҳайвон.Ҳар не лаззат кўрса, борин берур у,Баҳра олса, басдир, олам гулистон.Яна бир сифати кибрдир, афсус,Шайтондек ҳаммадан яхшиман дер у.Оламни лавҳ десак, шу лавҳнинг шаксиз,Энг чиройли, гўзал нақшиман дер у.Ҳаммани ўзидан ҳақир, хор кўргай,Зарра насиҳатга қилмагай тоқат.Ўзини тахтларга сазовор кўргай,Улуғ мақомларни истагай фақат.Очкўзлик – зиллатдан далолат бўлди,Кибр – жаҳаннамнинг айни ўзидир.Назар сол, фикр эт, бу не ҳолат бўлди –Кибрдан кўр бўлган инсон кўзидир.Менда айб йўқдир деб топгай баҳона,Ҳаққа истамагай эгмоқни бўйин.Эҳтиром кўрса, бас, улуғ, шоҳона,Ҳар нени фаҳм этгай луъбату ўйин.Балки афв этмоқнинг бордир иложи,Очкўзу шаҳватга мубталоларни.Аммо кечирмоқнинг йўқ эҳтимолиИчда ясаганинг – бут, худоларни”.Акром МАЛИК

3 150марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.